МБ курси
10.700,64 сум
12.395,62 сум

Электротоварлар, электроника ва маиший техникалар интернет дўкони Rahmat.uz

Ассалому алайкум, ҳурматли меҳмон! Бизнинг янги лойиҳамиз — Rahmat.uz’га ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Сиз бизнинг хизматимиздан фойдаланиб харидни амалга оширишингиз ёки сиз учун қизиқарли бўлган товарлар билан танишишингиз мумкин. Агар сизга маслаҳатимиз керак бўлса, қуйидаги хизматлардан бири орқали биз билан боғланишингиз мумкин:

  • Қайта қўнғироқ
  • Қўнғироқ қилинг: +99878 120 09 09
  • Электрон почтага ёзинг: info@rahmat.uz
  • Саволларни бевосита товарнинг карточкасига ёзиб қолдиринг.

Rahmat.uz интернет дўкони ассортиментида кабельлар, электр симлар, эмалланган симлар, чироқлар, ёритгичлар ва бошқа кўплаб товарлар мавжуд.

Эътиборингизга Rahmat.uz интернет дўкони прайс-листини ҳавола қиламиз. Унда сиз товарлар нархи билан танишиб, амалдаги нархлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.

Биз ҳақимизда

Бизнинг Rahmat.uz жамоаси ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган: шундай онлайн дўкон яратмоқчимизки, унга ташриф буюрган ҳар бир мижоз бизга раҳмат айтади.

Биз синовдан ўтган ва ишончли товар етказувчилар билан ҳамкорлик қиламиз. Бу орқали мижозларимизнинг турли талабларини максимал даражада қондиришга ҳаракат қиламиз.

Бизнинг устун жиҳатимиз:

Тезкор етказиб бериш

Бизнинг гуруҳимиз исталган вазн ва ҳар қандай ўлчамдаги техникани, ҳаттоки лифт ишламаётган бўлса ҳам, юқори қаватларга чиқариб беради.

Товар етказилишидан бир соат олдин мутахассисларимиз мижозга қўнғироқ қилишади.

Rahmat.uz товарни етказиш жараёнида унинг бус-бутунлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олади.

Кафолат.

Буюртма етказилишидан мутахассисларимиз унинг бус-бутунлигини ҳамда техниканинг ишлашини диққат билан текширишади.

Техникада қандайдир носозлик аниқланса, етказиш хизмати дўкондан янги товарни бепул етказиб беради.

Бир нечта товар буюртма берилганда, барча техника бир вақтда етказиб берилади

Хушмуомала хизмат.

Бизнинг қўллаб-қувватлаш операторларимиз, зарурат туғилса, Сизда юзага келган саволларга хушмуомалалик билан жавоб беришга тайёр.

Rahmat.uz сайтида харидорларнинг ростмана фикрлари жойлаштирилган. Сиз товарлар ҳақидаги ҳаволаларни ижтимоий тармоқлар орқали бўлишишингиз ёки бошқа истеъмолчилардан техникани ишлатиш бўйича жўяли маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Рақобатбардош нархлар.

Биз имкон қадар ҳаммабоп нархлар белгилашга ҳаракат қилдик. Бу орқали сиз уйдан чиқмай туриб амалга оширган харидингиздан рози бўласиз.

Буюртмани расмийлаштиришнинг қулай услуби.

Бунинг учун исми-шарифингиз, манзил ва телефон рақамингизни қолдирсангиз кифоя. Бошқа маълумот талаб этилмайди.